Тошкентда АҚШнинг миллий байрами нишонланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-07-2015 | 13:15 ZAMIN.UZ / Узбекистон / 04 Июл 2015
1 144

Тошкентда АҚШнинг миллий байрами нишонланди

Тошкентда АҚШнинг миллий байрами нишонланди

2 июль куни Тошкентда АҚШнинг Мустақиллик кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Газета.uz»га таяниб «Daryo.uz» хабар берди.

Унда сўзга чиққан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен АҚШ ва Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги икки томонлама алоқалар 1991 йилдан буён ҳамкорлик ва алоқа муносабатларининг барча соҳаларида ўсганлигини таъкидлади. У шунингдек АҚШ биринчилар қаторида Ўзбекистоннинг мустақиллигини тан олганлигини эслатиб ўтди.

«Ўзбекистон АҚШ давлати билан энг юқори даражадаги ўзаро манфаатли муносабатларини мустаҳкамлашда давом этишини тасдиқлади», — дейди элчи.

Памела Спратлен Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросининг аҳамиятини таъкидлаб, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Нукус каби қадимий марказларга ташриф буюрганлигини айтиб ўтди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru