2014 йилда ёш оилаларга 215 млрд сўмлик ипотека кредитлари ажратилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2014 йилда ёш оилаларга 215 млрд сўмлик ипотека кредитлари ажратилди

2014 йилда ёш оилаларга 215 млрд сўмлик ипотека кредитлари ажратилди

Аввал хабар берганимиздек, 5 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг йигирма икки йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ислом Каримов маъруза қилди. Маърузанинг тўлиқ матни ЎзА томонидан эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Daryo» нашри.

Президент ўз маърузасида айтишича, 2014 йилда ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш, уни қуриш ва реконструкция қилиш, узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган товарларни харид қилиш учун қарийб 215 миллиард сўмлик имтиёзли ипотека кредитлари ва 57 миллиард сўмлик фоизсиз қарз маблағлари ажратилди. Ана шундай тадбирлар қаторида Касаба уюшмалари федерацияси томонидан 1 миллиард 500 минг сўм қийматидаги маиший электр техника воситалари кам таъминланган оилаларга бепул тарқатилганини қайд этиш лозим.
«Бизнинг эътиборимиз марказида турган касб-ҳунар коллежлари битирувчилари орасидан ўз бизнесини ташкил қилишга интилаётган йигит-қизларга 170 миллиард 700 миллион сўм миқдорида кредитлар ажратиб берилгани ва улар ўз хусусий ишини очиш имконига эга бўлганининг ўзи, ҳеч шубҳасиз, ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатдан ўта муҳим муаммоларни ечишга имкон берди», — деди Ислом Каримов ўз маърузасида.

Фото: ЎзА

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru