Давлат рақобат қўмитаси тухум ва шакар нархини назорат қилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-07-2015 | 13:47 ZAMIN.UZ / Узбекистон / 14 Июл 2015
1 345

Давлат рақобат қўмитаси тухум ва шакар нархини назорат қилмоқда

Давлат рақобат қўмитаси тухум ва шакар нархини назорат қилмоқда

Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси тухум ва шакар нархини назорат қилмоқда. Бу ҳақда идоранинг реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Дилшод Азимов “Правда Востока” газетасида чоп этилган материалида маълумот берди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Айтилишича, шакарнинг ҳукумат топшириғи билан ўрнатилган нархи – 3 200 сўм – доимо мониторинг қилиб борилмоқда. Ушбу нархни асоссиз ошириб юборишга йўл қўймаслик мақсадида назорат ишлари кучайтирилган.

Бундан ташқари, тухумни аҳолига реализация қилиш нархи 270-300 сўм деб белгиланган. Агар қуш фабрикаси ишлаб чиқариш ҳажмларини бузса ва нархларни ошириб юборса, қўмита уни тухум етказувчи корхоналар рўйхатидан чиқариб ташлаши мумкин.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru