Тошкентда 1 августдан марказий иситиш учун тариф оширилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда 1 августдан марказий иситиш учун тариф оширилади

Тошкентда 1 августдан марказий иситиш учун тариф оширилади

1 августдан Ўзбекистон пойтахти аҳолиси учун марказий иситиш ҳамда иссиқ сув таъминоти тарифи 8 фоизга ошади, деб ёзмоқда Kun.uz.

Янги тарифларга кўра 1 кв.м майдон учун 1019,59 сўм нарх белгиланган. Бундан олдинги нарх 941,14 сўмни ташкил қилаётганди.

Нархларнинг оширилиши "иссиқлик энергияси билан таъминлашдаги муайян қоидаларнинг ўзгаргани" билан изоҳланган.

Маълумот учун, Тошкентда иссиқ сув учун нархларнинг ошиши шу йилнинг 15 май кунида амалга оширилганди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru