Ўзбекистонда ярим миллион абитуриент олийгоҳларга ҳужжат топширди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда ярим миллион абитуриент олийгоҳларга ҳужжат топширди

Ўзбекистонда ярим миллион абитуриент олийгоҳларга ҳужжат топширди

Олий ўқув юртлари қабул комиссиялари ишининг якунланишига 2 кун қолди. Шу даврга қадар республика бўйича жами 504 867 абитуриент ҳужжат топширишга улгурди, деб хабар бермоқда Kun.uz.
Энг кўп ҳужжат Термиз давлат университетига топширилди – 29 610. Энг камтарона кўрсаткич миллий рақс ва хореография мактабида – 197 абитуриент.
Тошкент шаҳри бўйича энг талаб катта олийгоҳга Тошкент давлат педагогик университети бўлди. У ерга 15 911 абитуриент ҳужжат топширди.
Шунингдек, жорий йилда абитуриентлар сони бўйича янги рекорд ўрнатилиши кутилмоқда. 2014 йили олийгоҳларга 543 минг абитуриент ҳужжат топширган эди. Жорий йилда бакалавриатга 57 957 талаба қабул қилиниши инобатга олинса, битта ўрин учун танлов 8.71ни ташкил қилади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru