1 август куни мобил операторлари SMS, MMS ва интернет хизматларини вақтинча ўчиради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

1 август куни мобил операторлари SMS, MMS ва интернет хизматларини вақтинча ўчиради

1 август куни мобил операторлари SMS, MMS ва интернет хизматларини вақтинча ўчиради

Хабарингиз бор, ҳар йили 1 август куни мобил операторлар соат 8:30 дан 13:30 гача SMS, MMS ва GPRS хизматларини вақтинча ўчиради, деб хабар бермоқда Xushnudbek.uz.

Жорий йилда ҳам бундай узилишлар бўлиши ҳақида хабар берилмоқда. Хусусан, “Beeline” компанияси ўз сайтида профилактика ишлари ўтказилиши муносабати билан юқоридаги хизматлар вақтинча ўчирилиши ҳақида хабар берди.

“UMS” компанияси эса абонентларига SMS-хабар юборган ҳолда, “кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан” юқоридаги хизматлардан фойдаланиб бўлмаслигини маълум қилган.

Шунингдек, “Perfectum” компанияси ҳам ўз сайтида профилактика ишлари олиб борилиши туфайли 1 август куни соат 8.00 дан 14.00 гача SMS, WAP ва Internet хизматлари ишламаслигини маълум қилган.

Ҳозирча, бошқа мобил алоқа операторлари бу ҳақида хабар қилишмаган. Таъкидлаш жоизки, овозли суҳбат хизмати ҳеч қандай узулишсиз ишлайди.

Эслатиб ўтаман, 1 август куни олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади ва тест синовлари вақтида SMS, MMS ва GPRS хизматлари ишламайди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru