Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳони натижалари эълон қилиниши кутилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳони натижалари эълон қилиниши кутилмоқда

Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳони натижалари эълон қилиниши кутилмоқда

Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш имтиҳони натижалари яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълумотига асосланиб “Дарё” маълум қилди. Натижалар айнан қайси санада эълон қилиниши ҳозирча маълум эмас.

Қайд этиш жоизки, 2013-йилда кириш имтиҳонлари натижалари 16-август куни, 2014-йилда ҳам 16-август куни эълон қилинган. 2015-йилда ОТМларга 605 836 нафар абитурийент ҳужжат топшириб, рекорд қайд этилган эди. 2014-йилда 543 131 та, 2013-йилда 480 447 та, 2012-йилда эса 432 мингдан ортиқ ҳужжат топширилган.

Имтиҳон натижалари 17 август куни чиқиш иҳтимоли ҳақиқатга яқинроқ. Бизни кузатишни давом этинг.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru