Ўзбекистонда келаётган дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасайиб, ёмғир ёғиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда келаётган дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасайиб, ёмғир ёғиши мумкин

Ўзбекистонда келаётган дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасайиб, ёмғир ёғиши мумкин

20-23 август кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маълумотига асосланиб Kun.uz хабар қилди.

Мамлакатимиз шимоли – Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 21 августда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 21-23 августда кечаси 13-18° гача, кундузи 25-30° гача пасаяди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 21-23 августда кечаси 17-22° гача, кундузи 27-32° гача пасаяди.

Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳам ҳафта охирида ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. 22-23 августда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-23 августда 17-22°, кундузи 27-32° бўлади.

Юртимизнинг жанубий вилоятилари – Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳам ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 29-34° гача пасаяди.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 22-23 августда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи эса 25-30° гача пасаяди.

Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, 22-23 августда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° гача, кундузи 20-25° гача пасаяди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru