Тест натижалари ҳудудлардаги қабул комиссияларига тарқатилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тест натижалари ҳудудлардаги қабул комиссияларига тарқатилмоқда

Тест натижалари ҳудудлардаги қабул комиссияларига тарқатилмоқда

2015/2016-ўқув йилида олий таълим муассасаларига талабалар қабул қилиниши учун ўтказилган тест синовлари натижалари қабул комиссиялари раислари ва масъул котиблари томонидан Давлат тест марказида қабул қилиб олинмоқда. Бу ҳақда «Дарё» таҳририятининг Давлат тест маркази билан бўлган мулоқотида маълум бўлди.

Ушбу мулоқотда 5100 қисқа рақамига SMS юборган абитуриентлар жавобларни олиши маълум бўлди.

ДТМ сайтида берилган хабарга кўра, тест натижаларини 5100 рақамига жавоблар варақаси рақамини SMS кўринишида юбориш орқали ҳам билиш мумкин. Мазкур хизмат фақат Ucell ва UzMobile компаниялари абонентлари учун амал қилади. Битта чиқувчи SMS нархи — 75 цент.

Тест натижалари олий таълим муассасаларидаги стендларга айнан қачон жойлаштирилиши маълум эмас.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru