Кабель телевидениесига пул тўламаган мижозларда 12та миллий телеканал ўчириб қўйилаётгани аниқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Кабель телевидениесига пул тўламаган мижозларда 12та миллий телеканал ўчириб қўйилаётгани аниқланди

Кабель телевидениесига пул тўламаган мижозларда 12та миллий телеканал ўчириб қўйилаётгани аниқланди

Ўзбекистон хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси текширувида маълум бўлишича, Тошкентдаги кўпгина рақамли телевидение хизматлари кўрсатувчи провайдерлар кўрсатилган хизматлар учун истеъмолчилар томонидан ҳақ тўланмаган ҳолларда 12та бепул ретрансляция қилувчи миллий телеканалларни ҳақ ўчириш ҳолатларига йўлга қўйгани аниқланди.

Қўмитанинг маълум қилишича, Uzdigital TV МЖЧ абонентларининг ҳисоб рақамларида пул бўлмаган ҳолларда провайдер фақат пуллик каналларни ўчириши, 12та бепул намойиш этиладиган ижтимоий телеканаллар ретрансляциясини давом эттириши шарт.
Хусусан, “Ўзбекистон”, “Ёшлар”, “Тошкент”, “Спорт”, “Оилавий”, “Болажон”, “Наво”, “Маданият ва маърифат”, “Диёр”, “Дунё бўйлаб”, “Кинотеатр” ва “Маҳалла” ижтимоий телеканаллари рақамли телевидениедан фойдаланувчилар учун бепул ретрансляция қилиниши айтилди.

“Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “Ўзбектелеком” АК, Uzdigital TV МЖЧ, Maks Layn ва “Ўзбекистон кабель телевидениеси”га кўрсатилган хизматлар учун истеъмолчи томонидан ҳақ тўланмаган ҳолларда юқорида кўрсатилган 12та телеканални ретрансляция қилишни давом эттириши шартлиги тўғрисида хат юборилди”, – деди вазирликнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассиси Шуҳрат Сатторов.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru