Ўзбекистонда 1 сентябрдан иш ҳақи 10 фоизга ошади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда 1 сентябрдан иш ҳақи 10 фоизга ошади

Ўзбекистонда 1 сентябрдан иш ҳақи 10 фоизга ошади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йилнинг 26 август куни «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди. Фармон матни ЎзАда эълон қилинган, деб ёзмоқда Kun.uz.

Фармонга кўра, жорий йилнинг 1 сентябридан бюджет ташкилотлари ходимларининг маоши, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 бараварга (10 фоиз) ошади.

Жумладан, 1 сентябрдан бошлаб, энг кам иш ҳақи ойига 130 240 сўм, ёшга доир пенсиялар ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақалар миқдори ойига камида 254 730 сўм, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига энг камида 156 310 сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ойлик ва нафақалар сўнгги маротаба 2014 йил 15 декабридан 1,1 бараварга оширилган эди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru