31 август куни Тошкентдаги бир қатор кўчаларда ҳаракат чекланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

31 август куни Тошкентдаги бир қатор кўчаларда ҳаракат чекланади

31 август куни Тошкентдаги бир қатор кўчаларда ҳаракат чекланади

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллиги байрами тантаналарини ўтказиш вақтида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 152-ф фармойиши қабул қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати берган маьлумотига асосланиб Kun.uz хабар берди.

Унга кўра, 2015 йил 31 август ва 1 сентябрь кунлари қуйидаги кўчаларда барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланиши белгиланди:

2015 йил 31 август куни соат 15.00 дан то 23.00 гача:

“Бунёдкор” кўчасининг Муқимий кўчасидан “Қоратош” кўчасигача бўлган қисми;

“Қоратош” кўчасининг “Самарқанд дарбоза” кўчасидан “Бунёдкор” кўчасигача бўлган қисми;

“Ўзбекистон” кўчаси – “Бунёдкор” кўчасидан “Олмазор” кўчасигача бўлган қисми;

Бобур кўчаси – “Ўрикзор” кўчасидан “Шаршара” кўчасигача бўлган қисми;

“Бешёғоч” кўчаси – “Ўзбекистон” кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми;

Фурқат кўчаси – “Шаршара кўчасидан” Алишер Навоий кўчасигача бўлган қисми;

“Олмазор” кўчаси – “Ўзбекистон” кўчасидан “Бешёғоч” кўчасигача бўлган қисми;

“Себзор” кўчаси тоннелга кириш йўлидан;

“Зарқайнар” кўчаси тоннелга кириш йўлидан.

2015 йил 31 август куни соат 15.00 дан 23.00 гача “Миллий боғ” ва “Бунёдкор” метро бекатларининг “Истиқлол” санъат саройи жойлашган томони вақтинчалик ёпиб қўйилади.

Шунингдек, 2015 йилнинг 1 сентябрь куни байрам тадбирлари ўтказиладиган Марказий зобитлар уйи, Тошкент Ҳайвонот боғи, “Ўзбекистон Давлат Цирки”, “Бахт диёр” гузари олдидаги майдонларга ва Ғофур Ғулом, Мирзо Улуғбек, Бобур, Фурқат номидаги ҳамда “Локомотив”, “Сувчи” даҳасидаги “Қуёшча нури” номидаги маданият ва истироҳат боғларига туташ кўчаларда халқ сайллари вақтида вазиятга қараб транспорт воситалари қатнови вақтинча чекланиши мумкин.

Шароит тақозо этганда, бошқа кўчаларда ҳам қисқа муддатга транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилиши мумкинлиги белгиланди.

Фармойишда “Тошшаҳартрансхизмат” АКга барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланган кўчаларни айланиб ўтиш учун жамоат транспортининг ҳаракат йўналишига вақтинчалик ўзгартиришлар киритиш, халқ сайллари якунланганидан сўнг, шаҳарнинг маркази орқали ўтувчи жамоат транспорти йўналишларидаги транспортлар сонини ошириш топшириғи берилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru