Тошкентда юридик университет абитуриентидан 40 минг доллар талаб қилган фирибгар 10 йилга қамалди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда юридик университет абитуриентидан 40 минг доллар талаб қилган фирибгар 10 йилга қамалди

Тошкентда юридик университет абитуриентидан 40 минг доллар талаб қилган фирибгар 10 йилга қамалди

Юридик университетига киритиб қўйишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 40 минг доллар сўраган одам суд томонидан 10 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда шаҳар прокуратураси бўлими АМИБ катта терговчиси Ҳусан Ҳусанов ахборот берди.

Айтилишича, Моҳира исмли аёл укасини ўқишга киритиш мақсадида ўзини Эркин деб таништирган сурхондарёлик Суҳроб Салимовга мурожаат қилган. У Моҳирадан 40 минг доллар сўраган. Бу пулни тўлай олмаслигини айтиб кетган аёлга тез-тез қўнғироқ қилиб, пулни етказишни талаб қилган ва ҳатто бир неча бора таҳдид қилган.

Шунда Моҳира тегишли органларга мурожаат қилган. Фирибгар қурбонидан пул олаётган чоғда жиноят устида қўлга олинган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru