Ислом Каримов: биз кредитларга учиб, қарзга ботганимиз йўқ » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ислом Каримов: биз кредитларга учиб, қарзга ботганимиз йўқ

Ислом Каримов: биз кредитларга учиб, қарзга ботганимиз йўқ

Ўзбекистон ўз келажагига енгил-елпи қараб, хорижий кредитларга ҳаддан ошиқ берилиб кетмади ва бунинг натижасида йирик миқдордаги қарздорликка ботиб қолмади. Бу ҳақда Ўзбекистон президент Ислом Каримов мамлакат мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбир чоғидаги чиқишида айтиб ўтди.

“Ҳеч кимга сир эмас – биз юртимизда ўзимизга хос, ўзимизга мос ҳаёт қуришда шошма-шошарлик, калтабинлик ҳолатларига, пала-партиш ишларга асло йўл қўймадик. Бошқаларга ўхшаб, маррани ким тезроқ эгаллайди, деган мусобақаларга қўшилмадик, ўзгалардан нусха олмадик, узоқни кўзламайдиган “маслаҳатчи”лардан йироқ бўлдик. Энг муҳими, ўз тақдиримизга, келажагимизга енгил-елпи қараб, таклиф этилаётган кредитларга учиб, қарзга ботганимиз йўқ”, - таъкидлади у.

Бундан ташқари, Ўзбекистон етакчиси мамлакатда ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилаётганини яна бир бора таъкидлаб ўтди: “Бир сўз билан айтганда, биз ҳақиқатан ҳам “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” деган принципга амал қилиб, мақсадимизга эришиш учун босқичма-босқич, эволюцион – тадрижий тараққиёт йўлини маҳкам ушладик”.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • +1
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru