Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди

Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қону билан Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Кодекснинг 18-моддаси иккинчи қисм билан тўлдирилди, унга мувофиқ якка тартибдаги тадбиркор ҳукумат томонидан белгиланган тартибда ходимларни ёллашга ҳақли. Шунингдек, солиққа оид ҳуқуқбузарлар учун жавобгарликка тортиш умумий шартларига тегишли ўзгартишлар киритилди.
108-модданинг олдинги таҳририда солиқ тўловчи томонидан бир нечта солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилганда ҳар бир иш учун алоҳида санкциялар қўлланилиши кўзда тутилган эди.

Янги таҳрирга кўра, уларнинг барчаси бирлаштириб кўриб чиқилади.
114-моддага мувофиқ, кирим қилинмаган товарларни сақлаш уларнинг қиймати миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru