«Бунёдкор» шоҳкўчаси ва Муқимий кўчаси кесишмасида янги кўприк барпо этилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Бунёдкор» шоҳкўчаси ва Муқимий кўчаси кесишмасида янги кўприк барпо этилади

«Бунёдкор» шоҳкўчаси ва Муқимий кўчаси кесишмасида янги кўприк барпо этилади

Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган «Бунёдкор» шоҳкўчаси ва «Муқимий» кўчалари кесишмасида («Новза» метро бекати ёнида) янги ер усти йўли барпо этилади, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Ижтимоий тармоқларда мазкур кўприкнинг лойиҳаси акс этган суратлар пайдо бўлган. Ҳозирча мазкур қурилиш ишларининг қачон бошланиши ва қайси муддатга якунланишига аниқлик киритилмаган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходимларининг 12news.uz нашрига маълум қилишича, кўприк лойиҳаси тайёрлаб бўлинган. Ҳозирда қурилишни молиялаштириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Қайд этиш керакки, «Бунёдкор» ва «Муқимий» кўчалари кесишмасидаги чорраҳада машиналар қатнови ортиб кетиши натижасида сўнгги вақтларда тирбандликлар юзага келаётганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru