Сирдарё вилоятида янги савдо мажмуаси ва бозор қурилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Сирдарё вилоятида янги савдо мажмуаси ва бозор қурилади

Сирдарё вилоятида янги савдо мажмуаси ва бозор қурилади

Ўзбекистон ҳукумати “Сирдарё вилоятининг Бойовут тумани ҳудудида замонавий савдо мажмуаси ва деҳқон бозори қуриш” бўйича лойиҳани тасдиқлади.

Ҳужжатда айтилишича, 18,931 млрд сўмлик ушбу лойиҳа буюртмачилари «Сирдарё Гулистон савдо комплекси» МЧЖ ва «Гулистон шаҳар деҳқон бозори» МЧЖ ҳисобланишади.

Қарорда ушбу лойиҳа юқорида кўрсатилган буюртмачилар томонидан молиялаштирилиши айтилган.

Маълумот учун, Бойовут тумани Сирдарёнинг йирик туманларидан бири ҳисобланиб, маркази Бойовут шаҳри ҳисобланади. Туманда 107,8 минг киши истиқомат қилади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru