Абитуриентнинг ўрнига имтиҳонга кирган талаба икки йилдан сўнг ўқишдан четлаштирилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Абитуриентнинг ўрнига имтиҳонга кирган талаба икки йилдан сўнг ўқишдан четлаштирилди

Абитуриентнинг ўрнига имтиҳонга кирган талаба икки йилдан сўнг ўқишдан четлаштирилди

Жиззах политехника институтида ўқиб келаётган Илҳом Қурбонов икки йил муқаддам бир абитуриентнинг ўрнидан имтиҳонга кирганлиги ошкор бўлиб, талабаликдан четлаштирилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашрига асосланиб Kun.uz ёзмоқда.

Асли қўқонлик абитуриент Сарвар Эргашев Қурбоновга маълум миқдорда пул бериб, унинг сохта ҳужжат билан унинг ўрнига имтиҳонга киришига эришди. Қурбонов ҳам тестларни яхши топшириб, юқори балл олди. Натижада имтиҳонга кирмаган Эргашев талабаликка қабул қилинди.

Аммо орадан икки йил ўтиб, бу алдов очилди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам талабалар сафидан чиқарилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru