Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами 24 сентябрь куни нишонланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами 24 сентябрь куни нишонланади

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами 24 сентябрь куни нишонланади

24 сентябрь куни Ўзбекистонда Қурбон байрами сифатида нишонланади. Шу куни республикада дам олиш куни бўлиши эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорида кўрсатилган, деб ёзмоқда Kun.uz.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни, моҳияти ва аҳамиятини, халқимизга мансуб меҳр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик рамзи эканини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни асраш ва улуғлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний байрам – Қурбон ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида”ги 1991 йил 20 июндаги ПФ-221-сон Фармонига мувофиқ:

1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 24 сентябрь пайшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2015 йил 24 сентябрь мамлакатимизда дам олиш куни деб белгилансин ва байрам сифатида кенг нишонлансин.

2. Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.Каримов

Тошкент шаҳри,
2015 йил 18 сентябрь

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru