ИИВ пойтахтимиздаги Бизнес маркази биносида содир бўлган ёнғин сабабларини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ИИВ пойтахтимиздаги Бизнес маркази биносида содир бўлган ёнғин сабабларини маълум қилди

ИИВ пойтахтимиздаги Бизнес маркази биносида содир бўлган ёнғин сабабларини маълум қилди

ИИВ томонидан 18 cентябрь куни Тошкентдаги Амир Темур шоҳ кўчасида жойлашган 12 қаватли Бизнес маркази биносида юз берган ёнғин сабабларини маълум қилинди.

Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, кеча, 18 cентябрь куни тахминан соат 18 дан 46 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Марказий диспетчерлик хизматига шаҳарнинг Амир Темур шоҳ кўчасида жойлашган 12 қаватли Бизнес маркази биносининг ташқи томонида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига пойтахтнинг ёнғин ўчириш қисми ходимлари тезда етиб боришган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида соат 19 дан 33 дақиқа ўтганда ёнғин қуршаб олинган ва тезкорлик билан бартараф этилган.

Ёнғин содир бўлган жойни кўздан кечириш натижасида ёнғин бинонинг иситиш тизимида олиб борилган пайвандлаш ишлари пайтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги оқибатида келиб чиққанлиги аниқланди.

Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru