Ўзбекистон Европага қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича навбатдаги шартномаларни имзолади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон Европага қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича навбатдаги шартномаларни имзолади

Ўзбекистон Европага қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича навбатдаги шартномаларни имзолади

2015 йилнинг 2-5 сентябрь кунлари Латвия пойтахти Рига шаҳрида “Riga Food 2015” халқаро қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Болтиқбўйидаги йирик мева-сабзавот маҳсулотлари кўргазмасида бу йили ўзининг 20 йиллигини нишонлаб, унда рекорд даражадаги қатнашчилар — дунёнинг 37 мамлакатидан 700 компания иштирок этди.

Ўзбекистонлик вакиллар ҳам учинчи йилдирки, мазкур кўргазмада 107 кв метрли миллий стендига эга, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати корхоналари ассоциацияси матбуот хизмати.

Мазкур кўргазмада Ўзбекистон томонидан ассоциациянинг «АГРОМИР» ҚК, «GREEN WORLD» ҚК, «МТ Инвест-Импекс» МЧЖ, «MASTER GLOBAL PLYUS» МЧЖ, «NATURAL JUICE» МЧЖ, «ASVEN DISTILLERIES» МЧЖ, «Момиқ той сервис», «Renesans Dizayn» ҚК, «Шахбоз Ширин» ҚК, «GOLD DRIED FRUITS» МЧЖ сингари аъзолари иштирок этди.

Кўргазма давомида ассоциация вакиллари 20дан зиёд компаниялар билан учрашув ва музокаралар олиб боришди. Музокаралар якунига кўра умумий қиймати 1 280 минг евро ёки 1 434 минг долларлик шартномалар имзоланди. Уларнинг 300 минг евроси ёки 336 минг доллари импорт маҳсулотларидир.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru