Ўзбекистон транспорт инфраструктурасини ривожлантирмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон транспорт инфраструктурасини ривожлантирмоқда

Ўзбекистон транспорт инфраструктурасини ривожлантирмоқда

Ўзбекистон иқтисодий ўсишнинг муҳим шартларидан бири бўлган транспорт инфраструктурасини ривожлантирмоқда. Денгизга чиқиш учун иккита мамлакат чегарасидан ўтиши керак бўлган дунёдаги икки давлатдан бири бўлган Ўзбекистон халқаро бозорга чиқиш учун биринчи навбатда йирик транспорт магистралларини барпо этилиши талаб қилинади.

“Товар ва капитал кўчишининг тезлиги ва арзонлиги ўсишнинг юқорилигини, ишлаб чиқаришдаги сусайишнинг олди олинишини таъминлайди”, - деб ҳисоблайди мустақил иқтисодий эксперт Раҳим Усмонов.
2015 йилнинг бошидан буён ҳукумат 2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникацион ва йўл-транспорт инфраструктурасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурига киритилган лойиҳаларни реализация қилишга киришди.

Бу лойиҳалар биринчи галда темир йўл инфраструктурасига қаратилди. Жумладан, жорий йилда 25 локомотив секциялари ва 1 031 юк вагонлари қайта тикланиб, 221 юк ва 10 йўловчи вагони қурилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru