ОКМКда чорвачилик комплекси қурилишида қарийб 500 млн сўм пул ўзлаштириб юборилгани аниқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ОКМКда чорвачилик комплекси қурилишида қарийб 500 млн сўм пул ўзлаштириб юборилгани аниқланди

ОКМКда чорвачилик комплекси қурилишида қарийб 500 млн сўм пул ўзлаштириб юборилгани аниқланди

Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) томонидан бошланган чорвачилик комплекси қурилишида пудратчи компания томонидан 500 млн сўм камомадга йўл қўйилгани аниқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашрига асосланиб Kun.uz ёзмоқда.

Айтилишича, Rameks МЖЧ 2013 йилда 3 млрд сўмликдан зиёд қурилиш ишларини амалга оширишни ўз зиммасига олган, аммо режани вақтида бажара олмаган. Натижада корхона мутахассислари бажарилган ишлар юзасидан текширув ўтказилган.

Текширув давомида аниқланишича, 459.5 млн сўмлик ишлар чала бажарилган ёки умуман бажарилмаганига қарамай, амалга оширилган харажатлар рўйхатига ёзилган.
Бундан ташқари, корхонанинг 378 млн сўм кредитни тўламай келаётгани, давлатдан 871 млн сўм даромадини яширгани, бунинг натижасида 154 млн сўмлик солиқлар тўланмай қолгани аниқланди.

Rameks МЖЧ директори Шавкат Усмановга энг кам ойлик иш ҳақининг 310 баробари миқдорида жарима, шунингдек, 3 йиллик ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди. Унинг давлат манфаатларига етказган зарари эса ундирилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru