Дан Балан Муниса Ризаева билан ҳамкорлик қилиш учун Тошкентга келди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Дан Балан Муниса Ризаева билан ҳамкорлик қилиш учун Тошкентга келди

Дан Балан Муниса Ризаева билан ҳамкорлик қилиш учун Тошкентга келди

Ортиқча изох ва таништирув шарт бўлмаган машхур ва таниқли Дан Балан жаноблари Тошкентга шахсан Муниса Ризаевани олдига 6-декабрь куни келиб, 7 -декабрь куни қайтиб учиб кетди.

Ташриф сабаби хеч қандай шахсий бир тадбир, тўй ва концерт эмас, айнан Муниса Ризаева билан хамкорликни йўлга қўйиш учун музокараларни ўтказиш учун бўлди.

Мунисанинг шахар четидаги ховлисида мехмон бўлган Дан Балан 4 кишидан иборат ижодий жамоаси билан келган бўлиб, палов устидаги музокараларда хамкорликнинг айни дамдаги сир тутилаётган тарафлари билан келишиб олинди. Яъни у қандай дуэт бўлади балки яна қандайдир бир бошқа лойихами хозирча сир тутилади. Бироқ музокара натижасида хамкорликка келишиб бўлинган.

Дан Балан Муниса Ризаева билан ҳамкорлик қилиш учун Тошкентга келди

Бу янгилик албатта оғзаки гапдан иборат бўлган шунчаки пиар ва реклама эмаслиги суратлардан хам кўриниб турибди. Ўзига хос сенсацион бўлган бу янгилик шоу-бизнес оламида яхшигина шов-шувга сабаб бўлиши аниқ!

Ижодий хамкорлик натижаларини нафақат Мунисанинг мухлислари балки бутун бошли санъат олами катта қизиқиш билан кутиши табиий!

Манба: sayyod.com

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru