Ўзбекистон ва Қозоғистон махсус хизматлари контрабандачиларни қўлга олдилар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон ва Қозоғистон махсус хизматлари контрабандачиларни қўлга олдилар

Ўзбекистон ва Қозоғистон махсус хизматлари контрабандачиларни қўлга олдилар

Ўзбекистон ва Қозоғистон махсус хизматлари йирик контрабандачилар гуруҳини қўлга олиш бўйича операция ўтказдилар. Бу ҳақда “Sputnik” га асосланиб “Kun.uz” хабар бермоқда.

Тезкор маълумотга кўра, жиноий гуруҳ вакиллари Ўзбекистон-Қозоғистон чегараси орқали 23 сентябрда 20.00 лар атрофида катта контрабанда юкини олиб ўтишмоқчи бўлишган.
“Ўзбекистонлик ва қозоғистонлик чегарачилар Қозоғистоннинг Бейней тумани Оқжигит кишлоғи қаршисида Ўзбекистоннинг Қўнғирот тумани Кийиксой аҳоли пункти ҳудудидаги давлат чегараси қисмини ёпиб қўйишди”, деб айтди манба.
Соат 22.20да ўзбек чегарачилари томонидан давлат чегарасига иккита мотоцикл ҳамроҳлигида келаётган, тиркамага эга “Камаз” юк машинаси пайқалган.

Қоидабузарлар тақиб пайтида Қозоғистон ҳудудига ўтиб кетишган ва олдиндан огоҳлантирилган Козоғистон махсус хизматлари томонидан ушланишган.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан ушбу ҳолатга алоқадор бўлган барча шахсларни аниқлаш ва ушлаш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru