Ўзвинсаноатхолдинг 2014 йилда 26.4 млрд сўм даромад кўрди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзвинсаноатхолдинг 2014 йилда 26.4 млрд сўм даромад кўрди

Ўзвинсаноатхолдинг 2014 йилда 26.4 млрд сўм даромад кўрди

“Ўзвинсаноатхолдинг” компанияси 2014 йилда 26.4 млрд сўм соф даромад олди. Бу ҳақда компания тарқатган хабарномада айтилди.

Таъкидланишича, топилган пулларнинг 67 фоизи – 17.7 млрд сўм – АЖнинг ҳамда холдинг таркибига кирувчи унитар корхоналарнинг устав фондларини кенгайтиришга йўналтирилган, 15 фоизи ёки 3.9 млрд сўм дивидентлар тўлашга, 10 фоизи, яъни 2.6 млрд сўм ҳукумат қарорларини бажаришга, 6.5 фоизи (1.7 млрд сўм) захира фондига, ниҳоят, 1.2 фоизи (315 млн сўм) моддий рағбатлантиришга сарфланган.
Хабарномада қайд қилинишича, ҳисобот даврида 1.6 трлн сўм миқдоридаги халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарилган. Истеъмолчиларга 30.585 млн л узум виноси, 60.138 млн л ароқ ва ароқ маҳсулотлари (+2.9 фоиз), 636.7 минг л коньяк (+12.6 фоиз) ва 65.997 млн л озиқ-овқат спирти (+1.4 фоиз) ишлаб чиқарилган. 2014 йилда компания корхоналари томонидан 174 турдаги янги алкогол маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru