GM Powertrain Uzbekistan компаниясига янги бош директор тайинланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

GM Powertrain Uzbekistan компаниясига янги бош директор тайинланди

GM Powertrain Uzbekistan компаниясига янги бош директор тайинланди

Автомобиллар учун двигателлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи GM Powertrain Uzbekistan (GMPT) акционерлик кенгаши Женнифер Бигелоуни компаниянинг янги бош директори этиб тайинлашди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Кенгаш қарорига кўра, Женнифер Бигелоу 2015 йилнинг 1 декабридан бошлаб компания бош директори сифатида иш бошлайди.

Унинг директорлик муддати 1 йил бўлиши кўзда тутилган. Бигелоу хоним 2014 йилнинг мартидан буён шу лавозимда фаолият кўрсатган Гайст Роберт Вальтерни алмаштирган.

GM Powertrain Uzbekistan АЖнинг 52 фоиз акцияларига General Motors, 48 фоизлик қисмига эса "Узавтосаноат" АК эгалик қилади.

Корхона йилига автомобиллар учун 225 мингта двигател ишлаб чиқариш қувватига эга.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru