Тошкентда тухум нега қимматлашди? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда тухум нега қимматлашди?

Тошкентда тухум нега қимматлашди?

Сўнгги ярим ой ичида Тошкент дўконларида тухумнинг нархи 300-400 сўмга ошиб кетди. Кейинчалик нархлар хиёл тушган бўлса ҳам, улар ҳанузгача мўътадил эмас.

Таъкидланишича, мамлакатда 2015 йил кўрсаткичларига мувофиқ мавжуд корхоналарнинг салоҳияти киши бошига 157 дона тухум етказиб беришга етарли. Йилнинг биринчи ярмида 2.8 млрд дона тухум етказиб берилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11.6 фоизга кўпроқдир. 2010 йилда аҳоли ўртасида тухум истеъмол жон бошига 110-120 донани ташкил қилган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 180-190 донага етиши мумкин. Шунга қарамай, тухум нархи тавсия қилинган 270-300 сўмдан икки баробарга ошиб, ўртача 530-600 сўмни ташкил қилмоқда.

Бу ҳолатнинг сабабини “Паррандасаноат” уюшмаси раҳбари ўринбосари Пўлат Раҳматуллаев тушунтиришга уриниб кўрди.
“Сўнгги беш йил ичида паррандалар озуқа нархи ҳам 2.5-4 бараварга ошган, - деди у “Даракчи” газетаси билан суҳбатда. – Бу пайт ичида тухум нархи бор-йўғи 1.5 марта ошди, холос. Жорий йил бошидан бери тухумнинг таннархи 300-320 сўмга тўғри келмоқда. Бироқ айрим хўжаликлар унинг донасини 250-300 сўмдан сотишган. Бу эса хўжаликларга катта зиён келтирган. Бу ўз навбатида айрим парранда фабрикаларини инқироз ёқасига олиб келди. Озуқа нархининг ҳам ошиб кетаётгани бу ҳолатни янада кескинлаштирди. Натижада бугунги кунда тухумнинг таннархи 410-430 сўмга етиб қолди”.

“Тез орада нархлар тушиши кутилмоқда, - сўзида давом этди амалдор. – Ҳозир парранда фабрикалари тухумни 450-500 сўмдан етказиб беришмоқда. Бу нарх уларни инқироздан сақлаб қолишда ёрдам беради, деб умид қиламиз”.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru