Навоийда эгизаклар учлиги туғилди, тўртлик туғилиши кутилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Навоийда эгизаклар учлиги туғилди, тўртлик туғилиши кутилмоқда

Навоийда эгизаклар учлиги туғилди, тўртлик туғилиши кутилмоқда

17 сентябрь куни Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида 29 ёшли Қизлархон Жумаева бирйўла учта фарзанд кўрди. Болаларга Ҳасан, Ҳусан ва Эгамберди исмлари қўйилди. 25 сентябрь куни она уйига қўйиб юборилди.

“Бу биз учун чинакам совға бўлди, - деди Жумаева “Знамя дружбы” нашрига берган интервьюсида. – Турмуш ўртоғим билан иккита қизни тарбиялаб келаётган эдик. Ўғил хоҳлаётган эдик. Бирйўла учта ўғил кўрдим”.
Болаларнинг вазни 2 200, 2 600 ва 2 800 гр ни ташкил қилади. Улар бир ёшгача махсус назорат остида бўлади.

“Бу бизнинг муассасамизда кўп кузатиладиган ҳолат, - деди вилоят перинатал маркази бош неанатологи Эркин Сафаров. – Ўтган йилнинг март ойида ҳам учлик дунёга келган эди. Ҳозир марказда Навбаҳор туманидан келган ҳомиладор аёл ётибди, у дунёга биратўла тўртта эгиз фарзандни келтириши кутилмоқда”.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru