Риэлторлар Тошкентдаги эски уйларни бузиш дастурига қўшилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Риэлторлар Тошкентдаги эски уйларни бузиш дастурига қўшилди

Риэлторлар Тошкентдаги эски уйларни бузиш дастурига қўшилди

Тошкент шаҳрини ободонлаштириш режаси доирасида бузилаётган эски уйларнинг эгаларини янги хонадонлар билан таъминлаш иши билан бундан кейин риэлторлар шуғуллана бошлайди. Шу пайтгача бу масала шаҳар ҳокимияти зиммасида эди. Айтилишича, бу хонадон масаласини ҳал қилишни анча тезлаштиради.

Тошкентда жорий қилинган янги уй-жой тақсимоти тизимида риэлторлар ҳам фаол иштирок этиб, бош режа бўйича бузиб ташланадиган уйларнинг эгаларига хизмат кўрсатадилар.
“Илгари хокимият бу масалани мустақил равишда ҳал қиларди. Шу боис масала ечими чўзилиб кетарди. Энди янги тизим бўйича фуқароларга ер участкалари таклиф қилинади.

Ким қурилиш олиб боришга тайёр бўлмаса, уларга риэлторлар ёрдамга келади. Натижада ҳаммаси тез ҳал бўлади”, - деди риэлторлик ташкилотлари уюшмаси вакили Sputnik мухбири билан суҳбат чоғида.
Айтилишича, ушбу масалада уюшма бир неча бор ҳокимиятга мактуб йўллаган. Натижада риэлторларнинг таклифи қабул қилинган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru