Россия президенти 10 декабрь куни расмий ташриф билан Тошкентга келади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россия президенти 10 декабрь куни расмий ташриф билан Тошкентга келади

Россия президенти 10 декабрь куни расмий ташриф билан Тошкентга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 10 декабрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади, деб хабар бермоқда «Kun.uz».

Бу ҳақда 8 декабрь куни «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурида маълум қилинди. Учрашув ва музокаралар чоғида давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги самарали ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид кенг кўламли масалаларни муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашадилар.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Россия Федерацияси Федерал Йиғилиши раҳбари Валентина Матвиенко ҳам юртимизга расмий ташриф уюштирган, ўшанда икки мамлакатнинг савдо алоқаларини кучайтириш масалалари ҳал қилинган эди.
Маълумот учун, Россия Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги энг асосий ҳамкори ҳисобланиб, ташви савдонинг 30 фоизлик ҳажми руслар ҳиссасига тўғри келади.
Россия президенти Тошкентдаги ташрифи якунлангач, Ҳиндистонга жўнаб кетиши ҳақида хабарлар мавжуд.

фото: Kun

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru