Ўзбекистон ва Туркманистон Афғонистон билан чегараларини қўриқлашда ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон ва Туркманистон Афғонистон билан чегараларини қўриқлашда ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди

Ўзбекистон ва Туркманистон Афғонистон билан чегараларини қўриқлашда ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди

Туркман ОАВлари Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедовнинг 7-8 октябрдаги Ўзбекистонга расмий ташрифи натижаларига кўра икки давлат ўртасида ҳамкорлик ҳақида 10 та келишув имзоланганини маълум қилдилар, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

“Яшлик” туркман телеканалининг қайд этишича, бу сафардан қўлга киритилган асосий ютуқ минтақавий хавф ва муаммоларга қарши курашда биргаликдаги ҳаракатларни амалга оширишга келишиб олингани бўлди.

“Афғонистон шимолидаги охирги воқеалар (Қундуз шаҳридаги жанговор ҳаракатлар) қўшни давлатларни хавотирга солмаслиги мумкин эмас. Шунинг учун Ўзбекистон ва Туркманистоннинг мутассади муассасалари Афғонистон билан чегараларни қўриқлаш бўйича биргаликдаги ҳаракатларни кучайтирадилар”, деб айтди сафар чоғида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Икки давлат етакчиси афғон муаммосини тинчлик билан ҳал қилиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru