Тошкентда мобил алоқа операторлари умумий йиғилиш ўтказди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда мобил алоқа операторлари умумий йиғилиш ўтказди

Тошкентда мобил алоқа операторлари умумий йиғилиш ўтказди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мобил алоқа қамров ҳудуди ҳамда тармоқ сифат кўрсаткичларини белгиланган техник меъёрларига келтириш ҳамда абонентларнинг мобил алоқа хизматларидан кеча-кундуз фойдаланиш имконини таъминлаш юзасидан 2015 йил 13 октябрда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси маъмурий биносида мобил алоқа операторлари билан йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда инспекция матбуот хизматига асосланиб Дарё.уз хабар бермоқда.

Йиғилишда қуйидаги саволлар кўриб чиқилди:
  • аҳоли кам истиқомат қиладиган ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларни мобил алоқа тармоғи билан қамраб олиш;
  • мобил алоқа тармоғи қамрови мавжуд бўлган, шунингдек, электр энергияси таъминотида кўп узилишлар бўладиган ҳудудларда абонентларга мобил алоқа хизматларидан кеча-кундуз фойдаланиш имконини яратиш;
  • аҳоли зич жойлашган ҳудудларда мобил алоқа тармоғи сифат кўрсаткичларининг белгиланган техник параметрларига мувофиқлигини ва сифат кўрсаткичларининг белгиланган меъёрдан оғиш ҳолатлари мавжуд бўлган ҳудудларда мобил алоқа сифатини яхшилаш;
  • мобил алоқа объектларни қуриш ва уларни фойдаланишга топшириш муддатларини қисқартириш;
  • ахборот-маълумот хизмати (call-center) фаолиятини такомиллаштириш ва абонентларга сифатли ҳамда тезкор хизмат кўрсатиш, шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқишда натижали чоралар кўриш.
    Йиғилишда айтиб ўтилган барча камчилик ҳамда таклифлар атрофлича муҳокама қилинди ва натижалари юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси мобил алоқа хизматларининг қониқарсиз ҳолати юзасидан мобил алоқа операторларига тегишли кўрсатмалар бергани хабар қилинган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru