2014 йилда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 15 фоиздан ошмади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2014 йилда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 15 фоиздан ошмади

2014 йилда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 15 фоиздан ошмади

Ўзбекистоннинг бу йилги ҳисоботлар бўйича ташқи қарзи 15 фоиздан юқори бўлмади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ўтган ҳафта сўнгида республика конституциясининг 22 йиллигига бағишланган байрам тадбири вақтида маълум қилган, дея «Uzdaily.uz»га асосланиб «Kun.uz» хабар берди.
Президентнинг қайд этишича, давлатнинг аҳоли олдидаги қарз кўрсаткичлари 0 га тенг бўлган. Ҳисоботда айтилишича, 2014 йил давомида экспорт ҳажми ва мамлакатнинг валюта ҳисобидаги олтин заҳиралари кенгайтирилган.

«Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатлари иқтисодий инқирозни бошдан кечираётган бўлсада, Ўзбекистон йилдан-йилга ички ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, охирги 10 йил мобайнида бу борадаги натижаларни 8 фоизга яхшилади, кейинги йилда ҳам ўсиш кузатилади», – дейди Ислом Каримов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 16 фоизни ташкил этган эди.

Фото: gazeta.ru

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru