Тошкентда лицей ўқувчисини алдаб, iPhone смартфонини олиб қочган ёш йигитлар қўлга тушди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда лицей ўқувчисини алдаб, iPhone смартфонини олиб қочган ёш йигитлар қўлга тушди

Тошкентда лицей ўқувчисини алдаб, iPhone смартфонини олиб қочган ёш йигитлар қўлга тушди

Тошкентда лицей ўқувчисини алдаб, унинг iPhone русумли смартфонини олиб қочган ёш йигитлар қўлга тушди, деб хабар бермоқда «На посту» газетасига асосланиб «Daryo» нашри.

16 ёшли ўқувчи дарсга кетаётганда йўлдан икки нотаниш йигит чиқиб, унга танишишни таклиф қилади. Улардан бири боладан қаерда ўқиши, ўқитувчилар яхшими ёки йўқлиги ҳақида сўрайди. Ўқувчи соддадиллик билан ўз ўқув масканини мақтаб кетади.

Шу орада улардан бири ундан телефонини беришни сўрайди. Шунчалик суҳбатга берилганидан бола суҳбатдошлари телефонни қайтариб бермаганини ҳам сезмай қолади. Улар кўздан ғойиб бўлгачгина ўсмир ўзининг iPhone 5s русумли смартфонидан айрилганини тушунади.

Бола зудлик билан Яккасарой тумани ички ишлар бўлимига бориб, бўлган воқеани айтиб беради. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг тезкор хатти-ҳаракатлари натижасида гумондорлар тез орада қўлга олинади. Улардан бири 16, иккинчиси 19 ёшдалиги аниқланган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru