Вазирлик “COSCOM”, “Ўзбектелеком”, “RWC” ва “UNITEL” мобиль алоқа операторларидан алоқа сифатини яхшилашни талаб қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Вазирлик “COSCOM”, “Ўзбектелеком”, “RWC” ва “UNITEL” мобиль алоқа операторларидан алоқа сифатини яхшилашни талаб қилди

Вазирлик “COSCOM”, “Ўзбектелеком”, “RWC” ва “UNITEL” мобиль алоқа операторларидан алоқа сифатини яхшилашни талаб қилди

27 октябрда бўлиб ўтган Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳайъати йиғилишида мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш сифатини таъминлаш масаласи кўриб чиқилди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, йиғилишда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси “COSCOM” ҚК (Ucell), “Ўзбектелеком” АЖ (Узмобайл), “RWC” ҚК (МТС) ва “UNITEL” МЧЖ (Билайн) мобиль алоқа операторлари кўрсатадиган хизматлар сифатини таҳлил қилиб чиқди.

Таҳлилга кўра, ушбу мобиль алоқа операторлари Ўзбекистон Республикасининг “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги қонуни талаблари бўйича қоидабузарликларга йўл қўя бошлашган. Хусусан, кўрсатилувчи хизматлар сифати қонунчиликда ўрнатилган стандарт, қоида ва меъёрларга мувофиқ келиши таъминланмаяпти.

Шу сабабли, мобиль алоқа мижозларидан тушган шикоятлар таҳлили натижаларига кўра, ушбу мобиль алоқа операторларига мобиль алоқа сифатини қонунчиликдаги меъёрларга мувофиқ яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш вазифаси юкланди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru