Ўзбекистонда журналистлар учун имловий хатоларни кўрсатувчи дастур ишга туширилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда журналистлар учун имловий хатоларни кўрсатувчи дастур ишга туширилади

Ўзбекистонда журналистлар учун имловий хатоларни кўрсатувчи дастур ишга туширилади

Ўзбекистонда матн ва жумлалардаги хатоликларни кўрсатиб берадиган дастурий таъминот ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Абдулазиз Абдуллаев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, дастур нафақат матндаги имловий хатолар, балки услубий жиҳатдан нотўғри, ғализ жумлаларни ҳам кўрсатиб беради.

Мазкур дастур 2015 йил сўнгига қадар ишлаб чиқарилиб, синовдан ўтказилади ва 2016 йилдан журналистларга бепул тақдим этилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru