“Ўзбекистонда пахта тозалаш” корхонасининг собиқ раҳбари устидан ўтказилган суд якунланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Ўзбекистонда пахта тозалаш” корхонасининг собиқ раҳбари устидан ўтказилган суд якунланди

“Ўзбекистонда пахта тозалаш” корхонасининг собиқ раҳбари устидан ўтказилган суд якунланди

“Ўзбекистонда пахта тозалаш” ОАЖнинг собиқ бошқарув раиси Баҳодир Саъдуллаев устидан ўтказилган суд иши якунланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашрига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

1966 йили Самарқанд вилоятида туғилган Саъдуллаев корхонага 2013 йилдан буён раҳбарлик қила бошлаган. У ўз ишида жамият қошидаги пахта қабул қилиш маскани 2-зона товаршуноси Акрам Атакулов билан тил бириктириб, ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб борган. жумладан, 2013 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида Юқори Чирчиқ туманида жойлашган фермер хўжаликлари томонидан жамиятга қарашли пахта қабул қилиш масканларига аслида 12.644 тонна пахта хом ашёси қабул қилинган бўлса-да, юк хатлари ва маълумотларга 15.508 тонна кўрсаткичи киритилган. Йил давомида шериклар ушбу фермер хўжаликларига 791 тонна пахта хом ашёсини қўшиб ёзиш ҳисобига жами 323 млн сўмлик камомадга йўл қўйишган.

Иш Юқори Чирчиқ туман судида кўриб чиқилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru