Ўзбекистон тадбиркорлик фаолиятини юритиш бўйича дунё мамлакатлари ўнталигига кирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон тадбиркорлик фаолиятини юритиш бўйича дунё мамлакатлари ўнталигига кирди

Ўзбекистон тадбиркорлик фаолиятини юритиш бўйича дунё мамлакатлари ўнталигига кирди

Ўзбекистон 189 мамлакат ўртасида 87-ўринга кўтарилиб, тадбиркорлик фаолиятини бошқариш бўйича етакчи давлатлар ўнлигига кирди. Сўнгги йилларда мамлакатимиз тадбиркорлик муҳитида 10 индикаторнинг 3таси бўйича ижобий ўзгаришлар қайд этилди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Мазкур маълумот 30 октябрда Тошкент шаҳрида Жаҳон банки раислигида бўлиб ўтган ЖБнинг “Бизнесни бошқариш 2016: сифат баҳоси ва назорат самарадорлиги” Марказий Осиё ҳисоботи намойишида айтиб ўтилди.

Тадбир доирасида Тошкент, Остона, Олма-Ота, Бишкек ва Душанбе экспертларини ўзаро боғлаган видеоконференция шаклидаги минтақавий мунозара ташкил этилди.
ЖБ мутахассислари тадбиркорликни бошқариш бўйича таҳлилларни хусусий бизнесни ташкил этиш, қурилиш учун рухсат олиш, электр таъминотига уланиш, мулкларни рўйхатдан ўтказиш, кредитлар олиш, миноритар (компанияни бошқаришга аралашмайдиган) сармоядорлар ҳуқуқлари ҳимояси, солиқ солиш, халқаро савдо, шартнома шартлари бажарилишининг таъминланиши ва тўлов қобилиятига эга бўлмаган тадбиркорликка ижозат бериш каби 10та индикатор юзасидан олиб боради.

Видеоконференцияда қайд этилишича, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда умумий миқдорда 14 ислоҳот ўтказилиб, уларда бизнесни юритиш бўйича қулайликлар яратишни ўз ичига олган 10 кўрсаткичнинг 9таси қамраб олинди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru