Тошкентда ноябрь ойида таъмирлаш ишлари олиб бориладиган кўчалар рўйхати маълум қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда ноябрь ойида таъмирлаш ишлари олиб бориладиган кўчалар рўйхати маълум қилинди

Тошкентда ноябрь ойида таъмирлаш ишлари олиб бориладиган кўчалар рўйхати маълум қилинди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси 2015 йилнинг ноябрь ойида режали қазиш ва таъмирлаш ишлари олиб бориладиган кўчалар рўйхатини маълум қилди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

1.Чилонзор тумани, Муқимий кўчасида “Dream Constraction” МЧЖ томонидан ўрта босимли газ тармоқларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг тугалланиш муддати 09.11.2015й

2. Юнусобод тумани, Аҳмад Дониш кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача ОАЖ “СУ-50” “12-Трест” томонидан қурилаётган “Хаят” меҳмонхонаси биноси учун босқичма-босқич ўрта босимли газ тармоқларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг тугалланиш муддати 26.12.2015й.

3. Яккасарой тумани, КХАЙ (Х.Умарова) кўчасида МЧЖ “4-сон Таъмирлаш Қурилиш Йиғиш Бошқармаси” томонидан иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг тугалланиш муддати 21.11.2015й.

4. М.Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчасида “4-сон Таъмирлаш Қурилиш Йиғиш Бошқармаси” МЧЖ томонидан иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг тугалланиш муддати 12.11.2015й.

5. Учтепа тумани, ТХАЙ кўчасида “4-сон Таъмирлаш Қурилиш Йиғиш Бошқармаси” МЧЖ томонидан иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг тугалланиш муддати 12.11.2015й.

6. Шайхонтоҳур тумани, генерал Узоқов кўчасида “4-сон Таъмирлаш Қурилиш Йиғиш Бошқармаси” МЧЖ томонидан иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг тугалланиш муддати 22.11.2015й.

7. Учтепа тумани, Саккокий, Маҳорат ва Шароф кўчалари бўйлаб “ToshShahETK” ташкилотига тегишли катта кучланишли кабель тармоғини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг тугалланиш муддати 01.12.2015й

Ушбу рўйхатга турли сабаблар, жумладан авария ҳолатлари туфайли тезкор созлаш, қазиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган кўчалар киритилмаган.

"Ҳаракатланиш вақтидаги ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз", дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru