Samsung Ўзбекистонда 300 млн долларлик пиролиз заводи қуради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung Ўзбекистонда 300 млн долларлик пиролиз заводи қуради

Samsung Ўзбекистонда 300 млн долларлик пиролиз заводи қуради

Жанубий Кореянинг Samsung Engineering компанияси Устюрт газ-кимё мажмуаси негизида пиролиз завод қурилишида иштирок этишни режалаштирмоқда.Бу ҳақда лойиҳа буюртмачиси “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонаси вакилига асосланиб “Kun” нашри хабар бермоқда.

Samsung ва “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси Samsung’нинг лойиҳада иштирок этиши бўйича меморандум имзоладилар, унинг доирасида Жанубий Корея компанияси 2016 йилнинг апрелигача лойиҳани амалга ошириш бўйича техник таклифни тайёрлаши керак, шундан кейин томонлар ҳамкорликнинг кейинги босқичларини кўриб чиқадилар. Ушбу меморандум Тошкентда 5-6 ноябрда Халқаро инвестицион анжуман доирасида имзоланди.

Завод қурилиши ароматик углеводородлар – 30 минг тонна бензол, 20 минг тонна толуол ва 5 минг тонна ксилол ишлаб чиқарувчи қувватларни яратишни кўзда тутади. Ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун Устюрт газ-кимё мажмуасидан олинадиган пиролиз дистиллят хомашё бўлиб хизмат қилади. Лойиҳани амалга ошириш муддати 3 йилни ташкил қилади. Дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича 300 млн долларлик қийматдаги лойиҳа Uz-Kor Gas Chemical корхонаси ва Ўзбекистон томонидан тақдим қилинадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru