Ўзбекистон яна 2та Talgo тезюрар поездларини харид қилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон яна 2та Talgo тезюрар поездларини харид қилади

Ўзбекистон яна 2та Talgo тезюрар поездларини харид қилади

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси Очилбой Раматов ҳамда Испаниянинг Patentes Talgo S.L. компанияси директори Хосе Мариа де Ориоль Фабра Ўзбекистонга 2та Talgo тезюрар поездларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолашди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳужжатни имзолаш маросими Тошкентдаги инвестицион форумда бўлиб ўтди. “Келишувга 2015 йил мартидаги тезюрар темир йўл ҳаракати соҳасидаги ҳамкорлик меморандуми асосида имзоланди.

Поездларнинг бу партияси Ўзбекистоннинг индивидуал буюртмасига асосан тайёрланади. Янги составлар илгаригиларидан шуниси билан фарқ қиладики, уларга иккита қўшимча вагон бириктирилади”, - деб таъкидлади “Ўзбекистон темир йўллари” вакили.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru