Россия Ўзбекистонга янги кредитлар бериши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россия Ўзбекистонга янги кредитлар бериши мумкин

Россия Ўзбекистонга янги кредитлар бериши мумкин

Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Козак Россия ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро молиявий эътирозларни ҳал қилиш ҳақида имзоланган битим Ўзбекистонга янги кредит линияларини очиш имконини беришини маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.
“Шундай мавзу бор, уни ҳукуматлараро комиссия доирасида кўриб чиқамиз”, — деди Козак.
Козакнинг айтишича, икки давлат президентларининг бугунги учрашувида янги кредитлар бериш масаласи “аниқ-равшан муҳокама қилинмади”.
Аввалроқ Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Ўзбекистон эркин савдо зонаси бўйича муҳокама мажлиси ўтказиши маълум бўлган эди.

Манба: Kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru