Марғилонда янгидан қурилган болалар ва ўсмирлар спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Марғилонда янгидан қурилган болалар ва ўсмирлар спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида Болалар ва ўсмирлар спорт мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Фарғона ҳақиқати» хабар бермоқда.

Foto: “Farg‘ona haqiqati”

Янгидан қурилган ва ўз фаолиятини бошлаган спорт мажмуасида ёпиқ зал, теннис майдончалари, 5 минг томошабинга мўлжалланган футбол майдони бор.

Мажмуанинг югуриш йўлакларида бир вақтнинг ўзида спортнинг 11 йўналишида 532 нафар болалар мунтазам шуғулланиш имкониятига эга.

Маълумот учун, Фарғона вилоятида 2015 йил охиригача 23 та спорт-соғломлаштириш объекти, битта мусиқа ва санъат мактабини қуриб битказиш режалаштирилган.


Manba: daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru