Қарши ҳалқа йўлидаги 8 километрли масофада юқори қатлам барпо этилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қарши ҳалқа йўлидаги 8 километрли масофада юқори қатлам барпо этилмоқда

Қарши шаҳрини қайта қуриш режаси ва замонавий йўл-транспорт коммуникацияларини ривожлантириш Дастури доирасида вилоят марказини айланиб ўтадиган, узунлиги 56 километрга тенг ҳалқа йўли қурилиши олиб борилмоқда. Айни пайтда янги йўлнинг 8 километрли қисмида сўнгги – юқори қатламни барпо этиш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда «Қашқадарё»  хабар берди.

Қарши ҳалқа йўлидаги 8 километрли масофада юқори қатлам барпо этилмоқда

Мутахассисларнинг айтишича, мазкур ҳалқа йўли халқаро йўлнинг бир қисми ҳисоблангани боис, транспорт воситаларига унда соатига 120 километр тезликкача ҳаракатланиш ҳуқуқи берилади. Хориж тажрибасидан келиб чиқиб, йўлнинг ўртасини кесиб турувчи тўсиқлар аввалгидек темир-бетондан эмас, балки биринчи даражали металлдан қурилмоқда.

Йўлнинг темир йўл, дарё ва автомобиль йўллари билан кесишадиган нуқталарида 6 та замонавий йўл ўтказгич ва кўприк қуриш белгиланган. Бугунги кунга қадар 3 та ана шундай кўприк қуриб битказилди ва ишга туширилди.

Қурилиш ишлари 2017 йилнинг охирига қадар якунланиши режалаштирилган. Лойиҳанинг аҳамияти шундаки, ҳалқа йўл ишга тушгач, оғир юк машиналари, кўплаб бошқа транспорт воситалари шаҳарни айланиб ўтадиган бўлади.


Манба: daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru