Фарғонада телефонида фойдаланишга рухсат этилмаган маълумотлар борлиги аниқланган шахслар жазога тортилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Фарғонада телефонида фойдаланишга рухсат этилмаган маълумотлар борлиги аниқланган шахслар жазога тортилди

Телефон хотирасида диний мазмундаги ёки беҳаё файлларнинг тарқалиб бораётганлиги аянчлидир, деб ёзади «Фарғона ҳақиқати» газетаси.

Foto: dare2go

«Бу каби ҳолатлар чет давлатларда ишлаб қайтаётган шахслар орасида кўпроқ учрамоқда. Шахсий телефонида нима борлигини билмаганини сабаб қилаётган, гоҳида эса уни ўчириб юбормоқчи эканини таъкидлаётганлар охир-оқибатда жазога тортилмоқда», — деб ёзади газета.

«Москва — Фарғона» авиарейси билан учиб келган Ш.Ҳасанов божхона назоратидан ўтаётган вақтида, унинг уяли алоқа воситасида Ўзбекистонда фойдаланишга рухсат этилмаган маълумотлар борлиги аниқланган.

«О.Ризаев билан ҳам шундай ҳол такрорланган. Ҳар иккисига ҳам жарима жазоси тайинланди», — дейилади газета хабарида.

Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru