Фарғона шаҳри бош режасини амалга ошириш учун тўрт йилда 922 миллиард сўм сарфланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Фарғона шаҳри бош режасини амалга ошириш учун тўрт йилда 922 миллиард сўм сарфланди

Фарғона шаҳри бош режасини амалга ошириш учун 2012 йилдан то шу кунгача 922-миллиард сўм маблағ сарфланди, дея хабар бермоқда «Фарғона ҳақиқати» газетаси.

Farg‘ona viloyati. Foto: O‘zA

Ўзбекистон Президенти томонидан 2011 йил 15 ноябрда тасдиқланган «Фарғона шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, 2012—2015 йилларда ижтимоий ва транспорт коммунал инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, шаҳарда 27 километр масофадаги ичимлик суви, 15 километр узунликдаги электр ва 18 километрлик газ тармоқлари янгидан тортилди.

110 та трансформатор капитал ва жорий таъмирланди, 11 таси юқори қувватлиси билан алмаштирилди. 2 та электр энергияси тарқатиш пункти қурилди. Натижада 40 минг нафардан зиёд аҳолининг ичимлик суви, иссиқлик ва электр энергияси таъминоти яхшиланди.

Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru