Фарғона шаҳрида Соҳибқирон Темур кўчасини Ал-Фарғоний билан боғловчи 4,5 километрли янги йўл қурилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Фарғона шаҳрида Соҳибқирон Темур кўчасини Ал-Фарғоний билан боғловчи 4,5 километрли янги йўл қурилади

Фарғона шаҳридаги Кичик ҳалқа йўлининг 14,2 километрлик қисмида қурилиш ишларининг биринчи босқичи якунланди, дея хабар бермоқда «Фарғона ҳақиқати» газетаси.

Фарғона шаҳрида Соҳибқирон Темур кўчасини Ал-Фарғоний билан боғловчи 4,5 километрли янги йўл қурилади

Алишер Навоий ва Ал-Фарғоний шоҳ кўчалари, Сайилгоҳ ва Қори Ниёзий кўчаларининг биринчи босқичи, Қувасой кўчасининг реконструкция ишлари тугалланди. Қувасой ва Оқариқ кўчаларини бирлаштирувчи янги Эътиқод кўчаси барпо этилди.

«Ҳозир Ал-Фарғоний, Қори Ниёзий, Сайилгоҳ кўчаларининг иккинчи босқичи, Соҳибқирон Темур кўчасини Ал-Фарғоний кўчаси билан боғловчи 4,5 километр узунликдаги янги йўл қурилиши ишлари жадал давом эттирилаяпти», — дейилади газета хабарида.

Аввалроқ шаҳар бош режасини амалга ошириш учун 2012 йилдан бери 922 миллиард сўм сарфлангани ҳақида хабар берилганди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru