Ўзбекистонлик Зойиршо Қиличев ва Толиб Низомов Франциянинг Санъат ва адабиёт ордени билан тақдирланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонлик Зойиршо Қиличев ва Толиб Низомов Франциянинг Санъат ва адабиёт ордени билан тақдирланди

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Франция қароргоҳида бўлиб ўтган қабул маросимида Франция элчиси Франция Республикаси маданият ва алоқа вазири Флёр Пеллерин номидан ўзбекистонлик Зойиршо Қиличев ва Толиб Низомовларга Санъат ва адабиёт ордени кавалери нишонини топширди. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар бермоқда.

Foto: Fransiyaning O‘zbekistondagi elchixonasi matbuot xizmati

«Буюк ипак йўлида карвонсарой» Франция—Ўзбекистон уюшмаси таъсисчиларидан бири бўлмиш Зойиршо Қиличев меъморий ёдгорликларни таъмирлаш бўйича мутахассисдир. Мазкур уюшма Бухорода Истеза мадрасасини ҳамда иккита карвонсаройни таъмирлади. Истеза мадрасасида бугунги кунда маданият маркази фаолият юритмоқда.

Zoyirsho Qilichev Foto: Fransiyaning O‘zbekistondagi elchixonasi matbuot xizmati

Тошкент архитектура қурилиш институтининг собиқ ректори Толиб Низомов мазкур институт билан Версаль архитектура олий мактаби ўртасида ҳамкорлик ўрнатилишининг ташаббускорларидан биридир. Бу ҳамкорлик доирасида ҳар иккала таълим муассасаси ўртасида талабалар ва профессор ўқитувчилар алмашинуви мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.

Tolib Nizomov Foto: Fransiyaning O‘zbekistondagi elchixonasi matbuot xizmati

Ушбу орден Францияда, шунингдек, бутун дунёда санъат ва адабиётнинг гуллаб-яшнашига қўшган хизматларини тақдирлаш учун французларга ҳамда чет эл фуқароларига бериладиган мукофотдир. Шу пайтгача икки нафар Ўзбекистон фуқароси Наталья Мусина ҳамда Мариника Бабаназаровалар ушбу мукофот билан тақдирланган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru