Ўзбекистонда алоқа операторларининг код ва префиксларини аниқлайдиган хизмати ишга туширилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда алоқа операторларининг код ва префиксларини аниқлайдиган хизмати ишга туширилди

«Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларининг код ва префикслари» хизмати ёрдамида мобил алоқа фойдаланувчилари Ўзбекистонда симли ва симсиз алоқа хизматларини кўрсатувчи операторларнинг кодлари ҳамда префиксларини аниқлаши мумкин бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот маркази хабар бермоқда.
Ўзбекистонда алоқа операторларининг код ва префиксларини аниқлайдиган хизмати ишга туширилди
Бирор мобил оператор ёки ҳудудга мансуб телефон рақамининг префикси, яъни биринчи уч рақамини тегишли катакчаларда кўрсатиш орқали телефон рақамининг муайян кодлар орқали қайси ҳудудларда фойдаланилаётгани тўғрисида батафсил маълумот олиш мумкин.
Мисол учун, сиз қўнғироқ қилмоқчи бўлган, «157» рақами билан бошланган телефон рақамининг кодини ёки унинг қайси ҳудудга тегишли эканлигини билмайсиз. Телефон рақамининг илк учта олд рақамларини, яъни «157»ни тегишли катакка киритиб, «Текшириш» тугмасини босинг. Шунда сизга ушбу олд рақамли телефон рақамлари орқали 4 нафар мобил алоқа операторлари томонидан Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларида алоқа хизмати кўрсатилиши тўғрисида маълумот тақдим қилинади.

Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru